Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 1 из 8
  • 1
  • 2
  • 3
  • 7
  • 8
  • »
Модератор форума: ABDULLOX  
-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar
ABDULLOX
Sana: Dushanba, 17-Мая-2010, 21:22 | Xatlari # 1
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ҳалол маҳсулотларга ихтисослашган МДҲ ҳудудидаги илк логистика маркази

«Ислам в РФ» ҳабар беришича, Татарстон пойтаҳти Қозонда ҳалол маҳсулотларни сақлаш ва етказиб бериш маркази ишга тушди. «Q-Park» логистика терминалида очилган янги марказ Россия ва МДҲ ҳудудида ҳалол маҳсулотлар логистикасига ихтисослаштирилган бириничи корхона бўлди.

Марказ ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига уларнинг товарларини сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатади, ҳамда бундай маҳсулотларнинг чакана савдосини кенгайтиришга кўмаклашади.

Лойиҳа бошқарувчиси Гумар Кадировнинг таъкидлашича, хозирда Россия ҳудудида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг асосий муаммоси истеъмолчиларга тайёр маҳсулотларни етказиб беришнинг ягона тармоғи йўқлигидадир.

Янги марказ эса айнан шу муаммони ижобий ечишга қаратилган бўлиб, у анъанавий тайёр маҳсулот логистикаси андозалари асосида ҳалол маҳсулотлар логистикасининг халқаро меъёрлари талабларига мувофиқ ташкил этилган.

«Агар ҳозирда кичик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларни бошқа ҳудудларга етказиб беришда уларни ҳалол бўлмаган маҳсулотлар билан бирга юборишга мажбур бўлсалар, янги марказ ёрдамида бир неча ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлиги асосида бир транспорт воситасида фақат ҳалол маҳсулотлар ташилиши таъминланади», дейди жаноб Кадиров.

Ҳозирда янги марказ 500 м2 ҳудудни эгалламоқда. Келгусида унинг ҳудудини 21 000 м2 гача ошириш режалаштирилган.

Лойиҳа Исломий тадбиркорлик ва молия тизимларини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, унинг расмий тақдимот маросини шу йил 28-29 июнда Қозонда бўлиб ўтадиган Исломий тадбиркорлик ва молия тизимлари Халқаро саммити доирасида ўтказиш режалаштирилган.

Manba: www.islom.uz



muntasir
Sana: Juma, 21-Мая-2010, 13:26 | Xatlari # 2
Ism:
[[]]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Boshlovchi]
Postlari:
[33]
Xulqi: +
[37] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Манхэттенда эгизак миноралар ўрнида масжид қуриладиган бўлди

2001 йилнинг 11 сентябр куни исёнчилар томонидан вайрон қилинган Манхэттендаги Бутунжаҳон савдо маркази эгизак миноралари ўрнида 13 қаватли масжид қурилади. Бу ерда Ислом маданий маркази ҳам жойлашади. Лойиҳа 100 миллион долларга тушади. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар қилади.

Нью-Йорк раҳбарияти ўз қарорини Манхэттенда яшовчи мусулмонлар манфаатлари билан тушунтирди.

Шаҳар ҳокимияти бу қарорнинг Бутунжаҳон савдо марказида ҳалок бўлган 2800 кишининг қариндошлари манфаатларига қандай мувофиқ келишини айтмади. Ҳалок бўлганларнинг яқинлари 11 сентябр фожиаси “қурбонлари хотирасини таҳқирловчи” ушбу режаларга қарши ўз норозиликларини билдиришди, дея қайд этади нашр.

Американинг мусулмон жамоаси лойиҳанинг “Ғарб ва мусулмон дунёси муносабатлари яхшиланишига имкон беришини” айтишди. Бу албатта муҳимдир.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»



Izox O'zgartirildi muntasir - Juma, 21-Мая-2010, 13:28
muntasir
Sana: Juma, 21-Мая-2010, 13:30 | Xatlari # 3
Ism:
[[]]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Boshlovchi]
Postlari:
[33]
Xulqi: +
[37] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Италиялик муслимага паранжида юрганлиги учун жарима солишди

Нашр қилинди: 09 май, 2010 йил

Италия полицияси кўчага паранжида чиққан асли тунислик аёлга жарима солди”, - дея хабар қилади “Agence France-Presse” 4 май куни. Жарима миқдори 500 еврони ташкил қилди. Бу шу йилнинг январида кучга кирган, жамоат жойларида паранжида юришга қўйилган тақиқ жорий қилинган лаҳзадан бери юз берган биринчи ана шундай воқеадир.

Аёл Италия шимолида жойлашган Новар шаҳри кўчасида эри ҳамроҳлигида кетаётган бўлган. У юзини ёпиб турувчи анъанавий кийим кийган бўлган. Почта бўлими олдида уларни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатишган. Аёлнинг эри унинг эркаклар олдида юзини очмаслигини айтган, шунинг учун полициячилар можаро жойига аёл ҳамкасбларини чақиришган. Муслима жаримадан норози бўлиб судга ариза топшириш ҳуқуқига эга.

Италияда 1975 йилдан бери жамоат жойларида юзни ёпинчиқ ёки мотоцикл шлеми воситасида яшириш тақиқланган. 2010 йил бошида ички ишлар вазири бу қонунга ушбу қоидани бузганлик учун бериладиган жавобгарлик чорасини тушунтирадиган шарҳлар чиқарди.

Хавфсизлик чораларини кучайтириш тарафдорлари Европанинг кўпгина мамлакатларида паранжида юришнинг ман қилинишини ёқлаб чиқмоқдалар. Франция президенти Николя Саркози бир неча йил давомида бу кийим турининг тақиқланишига эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Жорий йилнинг апрел ойи охирида паранжида юриш Белгияда тўла тақиқланди. Немис сиёсатчилари Белгияда амал қилаётган тақиқни бутун Европа Иттифоқи ҳудудига ёйишни таклиф қилмоқдалар.

Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»

ABDULLOX
Sana: Chorshanba, 26-Мая-2010, 19:59 | Xatlari # 4
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Брунейда ҳалол фармацевтика тамойиллари ишлаб чиқилди

Бруней биринчилардан бўлиб ҳалол фармацевтика тамойилларини ишлаб чиқиб, жаҳон ҳалол индуструияси пешқадамлигига даъво қилмода, деб ҳабар беради Meshit.kz.

Бруней Иқтисодий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Винсент Чеонг таъкидлашича, Бруней ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари ишлаб чиқариш меъёрларини қабул қилган биринчи давлат ҳисобланади.

Бу меъёрлар давлат идоралари томонидан тасдиқланишдан аввал Бруней Ислом кенгаши томонидан ҳам маъқулланган эди. Меъёрларни тасдиқлаш чоғида, Бруней Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқарилаётган ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари клиник хавфсизлигини ҳамда уларнинг тегишли сифатга эга бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Мазкур меъёрлар Бруней ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари, хорижий фармацевтика воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам қўлланилиши кўзда тутилган.
Чунончи, Брунейнинг Ламбак Канан ҳудудида янги фармацевтика заводи қурилишига 12 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирган Канаданинг Viva компанияси ўз фаолиятини юқоридаги меъёрлар талабларига мувофиқ олиб бориш ниятида.
Шу муносабат билан давлат томонидан ҳалол ишлаб чиқариш меъёрларини тасдиқланиши ва назорат қилиниши уларни ишончлилик даражасини янада кучайтиради, деб фикр юритмоқда мутахассислар. Бу ўз навбатида Брунейда ишлаб чиқарилган ҳалол фармацевтика воситаларига дунё бозорида ҳам талабнинг ошишига олиб келиши табиий. Демакки давлат томонидан амалга оширилаётган чоралар мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиб, Бруней экспорт салоҳиятини, ҳамда давлатнинг умумий иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда деган хулоса ўринли.



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 31-Мая-2010, 19:51 | Xatlari # 5
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Қодирий намозхон бўлганми?

Мен тиббий олийгоҳда ўқиб юрган кезларимда, бирор йиғинларда таниш ёки нотанишлар дадамнинг ҳаётлари, ижодлари ҳақида кизиқишиб, ҳар хил саволлар беришарди.
Савол берувчиларнинг баъзилари: «Абдулла Қодирий динга берилган, намоз ҳам ўқир эканлар шу тўғрими?—деб сўрашарди. Бу саволлар менга сиёсатдек туюлар, шундай бўлса ҳам иккиланмай: «Ҳа, дадам динга ишонган, беш вақт намозни канда қилмай ўқийдиган инсон эдилар», деб жавоб берардим. Ўша савол бергувчилар ёши мендан катта бўлиб, намоз ўқиш у ёқда турсин, ҳатто калима келтиришни ҳам билмасликларини билардим. Чунки, Исломни таниган одам бундай бемаъни савол бермаслиги ўз-ўзидан равшан эди.
Дадам Абулқосим мадрасасида (1916—17 й) таҳсил олган эканлар. Шу туфайли, Қуръонни бемалол ўқиб, ҳатто ундаги оятларни тафсир қилар эдилар.
Бир куни дадамдан намоз ўқишнинг маъносини сўраганимда:
— Намоз Аллоҳнинг буйруғи бўлганлиги учун, ҳар бир мусулмон бандаси уни бажариши фарздир. Кейин, намоз тарбия воситасидир. У ўқигувчининг қалбини ва танини покликка чорлайди, ҳар куни беш марта Аллоҳни эслатади,—деб жавоб бергандилар дадам.
Боя айтганимдай дадам беш вакт намозни канда қилмасдилар. Ҳар жума маҳалламизнинг юқори қисмидаги Комолон дарвозаси олдидаги масжидга борар эдилар. Уйга меҳмонлар келганда намоз ўқишса, дадам имомликка ҳам ўтардилар.
Бир куни дадамга ҳамроҳ бўлиб Ёзувчилар уюшмасига борганимда пешин надюзшш дадам Ёзувчилар уюшмасидан бир чақиримча наридаги Ғози Юнуснинг уйига кириб ўқиб чиққан эдилар.

Рўзани дадам бир ой бехато тутар эдилар. Мен учун рўзанинг ёмон томони кундузи таом тайёрланмаслиги эди. Яхши томони, кечки дастурхоннинг нозу-неъматлар билан тўла-тўкис ясатилиши, айниқса, нишолда билан сийланишимиз эди. Дадам биз болаларга рўза тутишни маъқул кўрмас эдилар. Шундай бўлса ҳам икки-уч кун тутишга ҳаракат қилардим. Эсимда, бир куни рўза тутдим. Рўза оғиз билан зўрға ифторликкача етиб бордим. Жосият бибимнинг хоналарига кирсам, ифторлик учун дастурхон ясатиғлиқ экан. Бироқ, оғиз очишга анча-бор эди. Хонада ҳеч ким йўқ. Беихтиёр дастурхондан бир-нима олиб оғзимга солдим. Бирдан рўза оғизлигим эсимга тушиб, шоша-пиша оғзимдагини чиқариб ташладим, дастурхондаги сув билан оғзимни чайдим. Оиламиздагилар оғиз очишгандан сўнг мен дадамга бўлган воқеани айтиб бердим. Дадам кулиб: «Агар билмасдан овқат еган бўлсанг, рўзанг бутунлигги сақланади, билиб очган бўлсанг, рўзанг бузилади», дедилар. Мен: «Ўша эаҳоти оғзимни сув билан чайиб ташладим» дедим. Шунда дастурхон атрофида ўтирганлар шарақлаб кулиб юборишди. Дадам: «Масъуд, оғзингни сув билан чайқаганингда сув ичингга кетган бўлса, тутган рўзанг сақланади (Буни дадам мени хижолатдан қутқариш учун айтганликларини кейин англаганман)», дедилар.
Рўза кунларида ёқимли ҳид ва ноғораларнинг тарака-турим овози узоқ-узоқлардан саҳар палласида эшитилиб турарди. Мен дадамга айтиб, ноғора олдириб олгандим. Ноғорани кундузлари чалиб ҳаддини олганимдан сўнг, кечқурун қиздиргани сандалга қўйиб, ойимга: «Вақтли уйғотинг» деб ётардим. Саҳарда томга чиқиб узоқдан эшитилаётган тарака-турум овозига жўр бўлиб, қизиаган ноғорамни завқ билан чалардим. Мен чалган ноғора товушиданми ёки бошқаларникиданми, билмадим» дадам уйғониб, саҳарликка тайёргарлик кўра бошладилар. Гоҳида қизиқиб кетиб ноғорани кўпроқ чалиб юборсам, дастурхон тепасида: «Ноғорани беш-ўн марта чалсанг бўлади. Узоқ-яқиндаги бетоб ётганларга халал берасан», деб танбеҳ берардилар дадам. «Нега ноғора чалинади?» деб сўраганимда, дадам: «Ноғора одамларни саҳарга туришга ундайди. У савобли иш ҳисобланади», дегандилар. Саҳарликдан сўнг дадам ижод билан машғул бўлар эдилар.
Дадамдан рўза ҳақида сўраганимда: «Ҳар йили рамазон ойида ўттиз кун рўза тутиш фарздир. Рўза инсоннинг иродасини чиниқтиради, нафсни тийишни ўргатади, оч-муҳтожларга тўқлар қалбида раҳм-шафқат уйғотади. Яъни, бир тарбия воситасидир. Ундан ташқари бир йилда уйлар бир сидра таъмир этилганидек, инсонни бетартиб овқатланишидан келиб чиқадиган хасталикларни ҳам даволайди. Рўзани ёш болалик оналар, беморлар, ёши улуғлар, ёш болалар тутмасликлари мумкин», дегандилар.
Дадам рўза кунларида жисмоний иш билан ҳам шуғулланар, китоб мутолаасига берилар ёки ижод билан машғул бўлар эдилар. Ҳайит намозини Хўжа Аламбардор масжитида ўқир эдилар. Бир ҳайитда мен ҳам дадамга эргашиб, намозга борганим ёдимда. Ўшанда эрта билан масжидда бориб, бўш жойга жойнамоз солиб ўтирдик. Намоз бошланди. Мен намоз ўқишни билмасам-да, дадамга қараб ўтириб туравердим. Намоз тугагач, дадам атрофдагилар билан «Айёмлар муборак бўлсин» деб кўришдилар. Масжиддан чиққанимизда: «Масъуд, намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. Мен: «Ҳа, Сизга қараб ўқидим», дедим. Шунда дадам: «Ният қилиб Аллоҳнинг уйига келдингми, Аллоҳ томонидан инобатга олиндинг» дедилар.
Дадам намоздан сўнг таниш-нотаниш хонадонларга кириб ундаги қари, бетоб ётган отахон ва онахонларни айём билан қутлар, баъзи жойда ўтмишдаги қизиқ воқеаларни сўзлаб кулдириб, кам-кўстлари бўлса сўраб, ҳайитлик бериб чиқар эдилар. Йўл-йўлакай фотиҳагарчиликларга ҳам кирардилар. Мен бир куни: «Дада, нега сиз фотиҳаларга камроқ кирасизу, фотиҳаси йўқларникига эса кўпроқ кирасиз?» деб сўрадим. Дадам: «Ҳайит намоздан кейин биринчи галда қарияларни, беморларни кўриш хайрли иш ҳисобланади. Сабаби ўша қариялар ёки беморлар ўз вақтида мен ва сен каби ҳайит намозига қатнашишган. Энди эса ночорликдан ёру-биродарларига кўз тикиб, ўксиб ўтиришибди. Маъракага кириб савоб олгандан, тирикларнинг аҳволидан хабар олиш савоблироқдир. Чунки фотиҳагарчилик Ислом динида бўлмаган. Бизда фақат узоқ-яқин қариндош-уруғлар келишиб, марҳумни эслаш одати бор, холос. Исломда уйма-уй юриб фотиҳа ўқиш шарт эмас. Ҳар ким ўз уйида ўтириб, хоҳлаган марҳумига атаб Қуръон ўқиса, савоби тегаверади», деганлар.
Дадам ҳибсхонада сўроқ-терговда ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадан росулиллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдур Муҳаммад унинг элчисидур) деб, худодан қайтмаган эканлар.

Маъсуд Абдуллаев ("Қодирийнинг қўмсаб" китобидан)



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 31-Мая-2010, 19:53 | Xatlari # 6
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ангела Меркель: “Европаликлар Ислом ҳақида деярли ҳеч нима билмайди”

Германия Канцлери Ангела Меркель Ислом ва Насронийлик ўртасидаги муносабатларга бағишланган йиғилишда сўзга чиқиб, европаликларни Исломни яхшироқ ўрганишга чақирди.
Меркель хоним европаликларни ўзларининг интеллектуал пешқадамлиги бардавом бўлмаслигини эсдан чиқармасликка даъват қилди. Чунончи, канцлер Қатар пойтахти Дохада ўтказилган тадбирда: “Биз Европада баъзан араб дунёси кўп асрлар давомида бизларлардан илм ва санъат соҳаларида анча илгарида бўлганини унутиб қўямиз” – деди.

Ўз фикрини давом эттирар экан, Ангела Меркель аксарият европаликлар Ислом цивилизацияси ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслигини тан олди. Меркель хоним диний бағрикенглик ва фикр эркинлиги христианлар билан бир қаторда, мусулмонлар учун ҳам муҳимлигини таъкидлади.

Ангела Меркель Германияда асосий сиёсий кучни ташкил этувчи Христиан демократик иттифоқи партиясини бошқаради. Меркель хукумати сўнгги пайтларда мусулмонлар билан алоқаларни яхшилашга қаратилган бир қатор чоралар кўрмоқда. Шу билан бирга Германия Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб киришига қаршилик қилмоқда. Зеро, уларнинг фикрича Европа Иттифоқи христиан қадриятларига асосланган бирлик ҳисобланади.

www.islom.uz



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 31-Мая-2010, 19:54 | Xatlari # 7
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

“Эрк флотилияси” Ғазога отланди

Эрк флотилияси Ғазо томонга йўл олди. Яҳудийларнинг таҳдидларига қарамасдан Ғазо блокадасини ёриб ўтишга Анталия портидан уч кема отланди.
«Аль-Жазира» ҳабар беришича йўловчи кемасида 600 фаол ўрин олган бўлса, икки юк ташувчи кемада Фаластинликлар учун инсонпарварлик ёрдами олиб кетилмоқда. Бу уч кемага Греция портларидан яна еттита кема келиб қўшилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга яҳудийлар Эрк флотилиясининг Ғазога киришига қаътиян қарши. Улар тадбирда иштирок этувчи кемаларни Ашдод портига келиб, инсонпарварлик ёрдамини қуриқликдан етказиб беришни; тадбирда иштирок этаётган сиёсатчилар, шифокорлар ва бошқа фаолларга эса Исроил орқали самолётлар билан ўз ватанларига қайтишни таклиф қилмоқда.

Агар Эрк флотилияси юқоридаги таклифни рад этса, кемалар Ашдод портига мажбурий келтирилади, ундаги йўловчилар эса ўрнатилган тартибда депортация қилинади деб огоҳлантирмоқда яҳудий маъмурлар.

Эрк флотилияси иштирокчиларидан Буюк Британиялик Кевин Овенден (Kevin Ovenden) тадбир бутун дунё ва инсоният учун муҳимдир.

Жаноб Овенденнинг айтишича: “Фаластин масаласи, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршилик намойиши бўлиб, замонамизнинг энг йирик ва энг асосий муаммоси ҳисобланади. Бу масалани ечиш нафақат Яқин Шарқда, балки бутун дунёда тинчликни ўрнатишга имконият беради. Шу маънода Ғазо блокадасининг ёриб ўтилиши инсониятнинг ғалабаси десак муболаға бўлмайди!”.



ABDULLOX
Sana: Dushanba, 31-Мая-2010, 19:56 | Xatlari # 8
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Эрк флотилияси қонга беланди

Аввалроқ Ғазо томон йўл олган Эрк флотилияси ҳақида хабар берган эдик... Таассуфки, Фаластинлик мусулмонларга инсонпарварлик ёрдами қўлини чўзган деярли 600 кишининг ҳаракати фожиа билан тугалланди...
Исроил аскарлари Эрк флотилиясига қуролли тажовуз қилди. Натижада тадбирда иштирок этаётган 16 фаол шафқатсизларча ўлдирилган, 30 дан зиёд фаол эса ярадор бўлган. Ўлдирилганлар ва ярадор бўлганларнинг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда, чунки исроилликлар бу борадаги маълумотларни кенг жамоатчиликдан сир сақламоқда.

Исроил эркин сувларда Туркия байроғи остида сузаётган кемалардан бирига ҳужум қилди. Бу эса умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойилларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Исроилнинг бундай ноқонуний ҳаракатлари дунё жамоатчилигининг, аксарият давлат расмий вакилларининг асосли эътирозларига сабаб бўлди. Чунончи, Туркия ўзининг Тель Авивдаги элчисини чақириб олди. Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон исроилликларнинг бу қилмиши жавобсиз қолмаслигини таъкидлади.
БМТ Бош котиби Пан Гимун, Эрон Президенти Аҳмадинажот ҳам яҳудийларнинг қилмишларини қаттиқ танқид остига олди.
Ҳодиса юзасидан фикр билдирган Европа давлатлари вакиллари ҳам яҳудийларнинг ҳаракатларини бир овоздан қоралади.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 03-Июня-2010, 19:36 | Xatlari # 9
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Тороблус шаҳридаги анжуман

Шайх ҳазратлари Дунё исломий халқ раҳбарияти ижроий котибияти ва Дунё тасаввуф котибиятининг қўшма йиғилишида иштирок этдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2010 йил, 22-24 май кунлари Либия жамоҳирияси пойтахти Тороблус шаҳрида бўлиб ўтган Дунё исломий халқ раҳбарияти ижроий котибияти ва Дунё тасаввуф котибиятининг қўшма йиғилишида иштирок этдилар. Мазкур йиғилиш Дунё исломий халқ раҳбарияти бош котибиятининг навбатдаги йиллик мажлисига таёргарлик кўриш учун чақирилган эди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари йиғилишда нутқ сўзладилар. Йиғилиш қатнашчилари Дунё исломий халқ раҳбарияти бош котибиятининг йиллик мажлисини 2010 йилнинг 20-22 июн кунлари Либия жамоҳирияси пойтахти Тороблус шаҳрида ўтказишга қарор қилдилар. Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари бош котибиятининг йиллик мажлиси кун тартиби лойиҳасини ҳам тайёрладилар.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 03-Июня-2010, 19:39 | Xatlari # 10
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Қатар давлатига сафар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилоти раиси Шайх Юсуф Қаразовий ҳазратилари билан учрашдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2010 йил 29-31 май кунлари Қатар давлатида бўлдилар. У киши бу ерда Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилоти раиси Шайх Юсуф Қаразовий ҳазратлари билан учрашдилар. Учрашув давомида икки томонни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар бирлиги, уларнинг ихтилофлардан узоқ бўлишлари каби масалаларга алоҳида эътибор берилди. Учрашувда Шайх Юсуф Қаразовий ҳазратиларининг Чеченистон президенти Рамазон Қодиров таклифига биноан Чеченистонга, шунингдек, Россия ва МДҲнинг баъзи давлатларига режалаштирилаётган сафарлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Учрашувда Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг навбатдаги бош қурултойи борасида ҳам сўз борди.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 06-Июня-2010, 18:19 | Xatlari # 11
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

“Эрк флотилияси”га қарши қуролли тажоввузнинг янги тафсилотлари маълум бўлмоқда

“Эрк флотилияси” иштирокчиларининг Исроилликлар томонидан қўйиб юборилиши соясида Исроил аскарлари томонидан Ғазога отланган инсонпарварлик ёрдамига қарши ўтказилган қуролли тажоввуз ҳақида янги маълумотлар омма эътиборига хавола этилмоқда.
Хусусан, Туркияга олиб келинган жасадлар, Исроил аскарлари қанчалик вахший ва аёвсиз тажоввуз ўтказганликларини тасдиқламоқда. Масалан, Zaman.com.tr хабар беришича, суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра 19 ёшли Фурқон Доған (Furkan Doğan) яқин масофадан ўққа тутилган. Натижада 4 дона ўқ унинг пешонасига, яна 1 дона ўқ кўксига қадалган. Жавдот Қиличлар (Cevdet Kılıçlar) ҳам исроиллик аскарлар тажоввузини видео камерага олаётган пайтида пешонасидан отилган. Яна ўша суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра Туркияга олиб келинган аксарият фаоллар баданларида қийноққа солиш, дўппослаш аломатлари борлиги тасдиқланган.

Ундан ташқари қуролли тажоввуз қурбонлари яҳудий аскарлари уларга нисбатан қўпол муомала қилганликларини, ўзларига овқат ва сув берилмаганлигини, эхтиёжларини қондиришга тўсқинлик қилганлигини, таҳдид ва куч ишлатиб турли ҳил ҳужжатларга қўл қўйдирганлигини, ҳамда бошқа шаклда қийноққа солинганлигини маълум қилмоқда.

Қуролли тажожжуз қурбонлари шунингдек Исроил аскарларнинг бир қатор яраланган “Эрк флотилияси” иштирокчиларини сувга ташлаб юборганликлари баён қилган. Бу ҳолат тадбир фаоллари ва яҳудий расмийлари бераётган тажоввуз натижасида ўлган ва ярадор бўлганлар сони бўйича тафовутларни изоҳлайди.

Очиқ денгиздаги мудҳиш тажоввуз муносабати билан Ғазо блокадасига бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам кучаяр экан, минтақа қамалини дарҳол тугатиш чақириқлари турли даражадаги минбарлардан янада дадилроқ янграмоқда. Айни чоғда, дунё ҳамжамияти томонидан кўрсатилган босим, Исроилнинг Ғазога нисбатан қамалини бўшаштиришга олиб келиши кутилмоқда. Чунончи, Yazete.com хабар беришича, Нетаняху ҳукумати ҳозирданоқ кириб келаётган юклар халқаро кучлар томонидан назорат қилиши шарти билан Исроил Ғазо қамалини тугатишга тайёр эканлигини маълум қилган.

Шу билан бирга, Лента.ру хабар беришича Миср Президенти Муборак қарори билан 1 июндан эътиборан инсонпарварлик ва тиббий юкларни ташиш учун Рафоҳда Ғазо билан чегара очилган.

Исроилнинг очиқ денгиздаги террорчилик харакати Исроиликлар ҳатти-харакатларини қоралаётган оғзаки баённомалар билан чегараланиб қолмади. Yazete.com интернет-газетаси маълумотларига қараганда, Туркия каби Жанубий Африка Республикаси ҳам ўзининг Тель-Авивдаги элчисини чақириб олган, Никарагуа ҳукумати эса Эрк флотилиясига нисбатан очиқ денгизда қуролли тажоввуз ўтказганлиги боис Исроил билан дипломатик аълоқаларни бутунлай узган.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 06-Июня-2010, 18:20 | Xatlari # 12
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ҳар 10 одамдан бирининг ўлимига сигарета сабабчи бўлмоқда

Yazeta.com ҳабар беришича, сигарета юқори қон босимидан сўнг энг кўп ўлимларга сабаб бўлаётган иккинчи даражали омил ҳисобланиб, ҳозирда ҳар 10 та балоғатга етган одамдан 1 таси айнан сигарет чекиш сабабли оламдан кўз юмаётган экан.
Сигарет чекишнинг инсон ҳаётига буюк таҳдид солаётганига эътибор қаратиш мақсадида 31 май Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан “Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни” деб эълон қилинган эди.

Шу анъана доирасида жорий йилда ўтказиладиган тадбирлар сигарет чекишнинг аёллар соғлиғига етказаётган зарарларига бағишланади. Зеро, соҳа мутахассислари таъкидлаганидек, замонавий сигарет саноатининг асосий хадафи айнан аёллардир.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти тарқатган маълумотларга кўра, кунимизда қарийиб 1 миллиард одам мунтазам равишда сигарет чекишади. Шулардан 20 %ни аёллар ташкил этади. Доимий сигарета чекувчи эркаклар сони аёлларга нисбатан 4 баравар кўп бўлсада, кашанда эркаклар сони мўтадил ҳисобланади. Лекин аёл кашандалар сони ортиш салоҳиятини ҳали ҳануз тўлиқ ишлатмаган. Шунинг учун ҳам сигарета саноати бутун куч-ғайратини аёл кашандалар сонини орттиришга қаратгани ажабланарли эмас.

Шу ўринда айтиш жоизки, сигарет чекиш аёлларда турли аъзоларнинг саратон касалликлари билан бирга, фарзандсизлик ва ҳомиланинг тушиши каби оқибатларга олиб келмоқда.



ABDULLOX
Sana: Seshanba, 20-Июля-2010, 18:21 | Xatlari # 13
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Истамбулдаги Қурултой
[size=10]Истамбулдаги Қурултой

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг учинчи қурултойида иштирок этдилар.
29 – 30 июнь ва 1 – июль кунлари Истамбулда Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг учинчи қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишида дунёнинг барча тарафларидан келган олти юздан зиёд олимлар иштирок қилдилар. Шайх Юсуф Қаразовийнинг ҳаракатлари билан тузилган ва ўзлари раислик қилаётган бу ташкилотга сунний, шийъа, абозий ва зайдий мазҳабидаги уламолар аъзодирлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг учинчи қурултойида нутқ сўзладилар.
Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг қурултойи тўрт йилда бир марта ўтказилади. Ушбу учинчи қурултойда жумладан қуйидаги масалалар кўрилди:
- Асосий низомга ўзгартиришлар киритиш;
- Ташкилотнинг истратегик режасини муҳокама қилиб, тасдиқлаш;
- Ташкилот раиси ва раис ноибларини сайлаш;
- Ташкилот котиблар кенгашини сайлаш;
- Турли масалалар.
Қурултой иштирокчилари томонидан қабул қилинган якунловчи баёнотда ҳозирги куннинг муҳим муаммоларига нисбатан Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг муносабатлари ўз ифодасини топди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг учинчи қурултойида иштирок этдилар.
29 – 30 июнь ва 1 – июль кунлари Истамбулда Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг учинчи қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишида дунёнинг барча тарафларидан келган олти юздан зиёд олимлар иштирок қилдилар. Шайх Юсуф Қаразовийнинг ҳаракатлари билан тузилган ва ўзлари раислик қилаётган бу ташкилотга сунний, шийъа, абозий ва зайдий мазҳабидаги уламолар аъзодирлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг учинчи қурултойида нутқ сўзладилар.
Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг қурултойи тўрт йилда бир марта ўтказилади. Ушбу учинчи қурултойда жумладан қуйидаги масалалар кўрилди:
- Асосий низомга ўзгартиришлар киритиш;
- Ташкилотнинг истратегик режасини муҳокама қилиб, тасдиқлаш;
- Ташкилот раиси ва раис ноибларини сайлаш;
- Ташкилот котиблар кенгашини сайлаш;
- Турли масалалар.
Қурултой иштирокчилари томонидан қабул қилинган якунловчи баёнотда ҳозирги куннинг муҳим муаммоларига нисбатан Умумжаҳон мусулмон уламолари бирлиги ташкилотининг муносабатлари ўз ифодасини топди.[/size]



ABDULLOX
Sana: Seshanba, 20-Июля-2010, 18:23 | Xatlari # 14
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

«Ҳалол Италия» халқаро бозорга чиқмоқда

Жорий йилнинг 30 июн куни Италиянинг Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари «Ҳалол Италия» (Halal Italia) лойиҳасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида идоралараро битим имзоладилар, деб хабар беради «Ислам для всех». Мазкур лойиҳа доирасида «Италияда ишлаб чиқарилган» озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика ва дори-дармонлар учун «ҳалол» сертификатлаш стандартини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Милан савдо ва саноат палатаси ва Италия Исломий жамияти (COREIS) ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Италияда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун маҳсус «ҳалол» белгисини берувчи алоҳида тизим ташкил этиш режалаштирилмоқда. Янги стандарт шунингдек маҳсулотларнинг маҳаллий ва умумевропа талабларига мувофиқлигини тасдиқлаши лозим.

Италиялик ишлаб чиқарувчиларнинг Ислом дунёси бозорларига кириб бориш мақсадининг давлат миқёсида қўллаб-қувватланиши, шубҳасиз келажакда COREIS томонидан бериладиган «ҳалол» сертификатларнинг савдо ва тижорат бирлашмалари томонидан тан олиниши ва қабул қилинишини осонлаштиради. Ундан ташқари, шариат аҳкомларига мувофиқ ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг давлат вазирликлари томонидан экспорт учун мувофиқлигини тасдиқланиши, чет элдаги истеъмолчилар ишончини қозонишга кўмаклашади.

Италия Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини (Franco Frattini) идоралараро битимнинг имзоланиши муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида йиғилганларнинг эътиборини Италия ва араб дунёси ўртасидаги тарихий ва дўстона муносабатларга қаратиб, мусулмон мамлакатлари қадриятларини ҳурмат қилиш заруриятини таъкидлади. Муҳбирлардан лойиҳанинг давлат миқёсида қўллаб-қувватланиши Исроил билан муносабатларнинг ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавобан, Ташқи ишлар вазири бундай натижа эҳтимолдан йироқда эканлигини билдириб, Италия давлати яҳудийларнинг диний қадриятларига ҳам ҳудди шундай эътибор қаратганини эслатди, ҳамда бунда давлатнинг мақсади «зиддиятлар келтириб чиқариш эмас, балки муносабатлар ўрнатиш», эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, баъзи мутахассислар дунё ҳалол бозорининг йиллик айланмасини 500 миллиард Евро миқдорида баҳоламоқда. Улардан 54 миллиард Евро бевосита Европа улушига тўғри келса, Италиядаги ҳалол маҳсулотлар бозори йилига 5 миллиард Еврони ташкил қилмоқда.



ABDULLOX
Sana: Seshanba, 20-Июля-2010, 18:31 | Xatlari # 15
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Қилмиш-қидирмиш

Молиявий пирамида етакчилари устидан ҳукм ўқилди
Аввал хабар қилинганидек, тармоқли маркетинг билан шуғулланувчи «Квест нет» халқаро компаниясининг Ўзбекистондаги бўлими устидан жиноий қўзғатилиб, унинг фаолиятига нуқта қўйилган эди. Ўша пайтда интернетда компания етакчилари Эрон фуқароси Табари Фард ва тожикистонлик Ҳ.Тўйчиевларнинг Ўзбекистондан қочишга улгургани ҳақида ҳам маълум қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Солиқ, валюта ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бошқармаси тарқатган хабарга кўра, ҳозирда компаниянинг жами 30 нафар раҳбар ходими устидан олиб борилган тергов якунланган. Жиноятчиларга Ўзбекистон Репсубликаси Жиноят Кодексининг 16 моддаси билан айблов эълон қилинган. 1500 саҳифалик айблов хулосасида айтилишича, яқин орада Ўзбекистон Олий судида содда кишиларнинг жами 30 миллион АҚШ долларидан кўпроқ нақд пулини ўзлаштиришга муваффақ бўлган ушбу компания раҳбарлари устидан маҳкама жараёнлари бошланади. Айбланувчилар орасида жамоатчиликка таниқли шахслар, журналистлар, санъаткорлар ҳам борлиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур виртуал бизнес хорижда тараққий этган. Тармоқ маркетингига асос солган кишилар пирамида тартибида пул маблағлари тўплайдилар. Ким бу «бизнес»га кўпроқ кишини жалб қила олса, улардан олинадиган фоизларнинг ҳисобига шунчалик тез бойиб бораверади. Кучли психологик таъсир остида тез кунда бойиб кетишига чиппа-чин ишонган кишилар бу хомхаёл гирдобига аввало ўз оила аъзоларини, сўнг қариндош-уруғ, қўни-қўшни, танишлари ва ҳамкасбларини тортадилар. Режа шу қадар пухта ўйланганки, бир қарашда бу ишнинг охири вой эканлигини ҳамма ҳам англаб ета олмайди. Шунинг учун бўлса керак, бутун дунёда қонунийлаштирилган мазкур «бизнес» Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан ҳам рўйхатга олинган экан.
«Квест нет» республикамизга кириб келиб, тез бойиш орзусида кўзини парда қоплаган юртдошларимиз сафи кенгая бошлагач, ушбу «бизнес»нинг шаръий ҳукми ҳақида Ислом.Уз порталига кўплаб саволлар келиб туша бошлади. Бундай «бизнес»нинг шариат қонунларига зидлиги ҳақидаги фикрлар айтилгач, «Квест нет»чилар жон-жаҳдлари билан ўз фаолиятларини ёқлашга тушдилар. Форумда ҳақиқий даҳанаки жанглар бошланиб кетди. Иш сўкиш, уятли сўз ва ҳақоратларгача бориб етди. Ниҳоят, янги бизнес тарафдорлари ўз фикрларини асослаётиб, «бизда бу ишнинг жоизлиги ҳақида шайх ҳазратларининг фатвоси бор» дея бошлашди. Ваҳоланки, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бундай молиявий схеманинг шариатга хилоф эканлиги ҳакидаги фатвони портал мухлислари эътиборига ҳавола қилган эдилар. Форумлардан бирида ўша фатвонинг тасвири пайдо бўлгач, масалага ойдинлик кирди. Бу Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур номига «Квест нет» вакили Хуршед Туйчиев номидан ёзилган икки саҳифали мактуб экан. Мактубда компаниянинг фаолият тури анча кенг ёритиб берилган. Мактубнинг охирига шайх Абдулазиз Мансурнинг дастхати билан шундай сўзлар ёзилган:

«Мен quest.net компаниясининг иш режаси ва фаолияти билан тўлиқ танишиб чиқдим. Унда бирор Ислом шариатига хилоф бўлган рибо, ёлғон сўз, хиёнат, алдов каби салбий ҳолатлар учрамади.
Бинобарин, Компания ўз фаолиятини мазкур тартибда давом эттириши шаръан жоиз деб фатво берилди».

«Квест нет»чилар мана шу фатво асосида жуда кўп кишиларни ўз компанияларига аъзо қилишди. Соддадил юртдошларимизга тез ва мўмай даромадлар, ҳар қандай дардга даво суперлинзалар, ҳафтасига келиб турадиган минг-минглаб долларлар, дунёнинг исталган нуқтасига бепул саёҳатлар, ҳатто ҳаж сафарлари ваъда қилинди. Кимларнингдир ғаразли нияти билан икки қарама-қарши фатво орасида аросатда қолган юртдошларимиз ўртасидаги адоват эса чуқурлаша борди. Бундай пирамидаларнинг асл мақсади, уларнинг иш услублари ҳақида озмунча фикрлар билдирилмади. Ҳатто, баъзи иқтисодчи ва математиклар «Квест нет» схемасининг хомхаёл эканлиги ҳақида аниқ ҳисоб-китобларни ҳам тақдим этишди. «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас» деганларидек, осон даромаднинг мазасини билиб қолган баъзи нопок кимсалар халқни алдашда, чалғитишда давом этаверди.
Аста-секин дунёнинг турли чеккаларидан «Квест нет» тармоқлари фаолияти боши берк кўчага кириб қолаётганлиги, бу ишга пул тикканлар катта зарар кўраётганлиги, компания раҳбарлари аллақаерга йўқолиб қолаётганлиги ҳақидаги хабарлар қулоққа чалина бошлади. Жумладан, Озарбайжонда алданганлар томонидан ҳуқуқ-тартибот органларига шикоятлар тушиб, компания устидан жиноий иш очилганлиги маълум қилинди. Қўшни давлатларда ҳам бундай пирамидаларга алданганлар кўпайиб қолганлиги маълум бўлди.
Орадан сал ўтмай, Ўзбекистонда ҳам компания ҳақида салбий фикрлар кўпая бошлади. Ташвиқотчилар ҳам бирдан жим бўлиб кетишди. Юқорида зикр қилинган мактубдан иқтибос келтирамиз: «Дарвоқе, компания маҳсулотларни мижозга, у бизнес (сотиш) қилиш ва қилмаслигидан қатъий назар белгиланган тартибда етказиб беришни кафолатлайди. Мижознинг келажакдаги даромади, сотиб олган маҳсулотига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Даромад топиши учун компаниянинг белгиланган шарти бўйича иш кўрса кифоя». Бироқ, ундай бўлмади.
Ниҳоят, орадан анча вақт ўтгач, «Квест нет»нинг Ўзбекистондаги бўлими ҳам одил суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ғаразли мақсадини усталик билан яшириб келган компания фаолиятига чек қўйилди. Ишончли манбалардан маълум бўлишича, тергов жараёнида дийний идорамиз раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳам гувоҳ сифатида иштирок этишга мажбур бўлганлар, бизнесменларнинг кирдикори, асл мақсадлари фош бўлгач, уларга берилган фатвонинг бекор қилинганлигини маълум қилганлар.
Имкон қадар кўпроқ одамни қармоққа илинтириш мақсадида халқимизнинг муқаддас дийнини, эътиқодини восита қилиб, алдов йўли билан фатвони қўлга киритган одамлар ҳақида нима дейиш мумкин?
Форумларда оғиз кўпиртириб, ўзиникини маъқуллаганларга, тўғри йўлни кўрсатмоқчи бўлган, дўст бўлганлиги учун ачитиб гапирганларни сўкиб, ҳақоратлаган «квест нет»чиларга Аллоҳдан мағфират сўраймиз, бўлиб ўтган ишлардан тегишли хулоса чиқариб, тавба қилишларини тавсия қиламиз. Бу каби залолатлар ҳаммамизга бир умрлик сабоқ бўлсин, Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлидан адаштирмасин. Амин!



-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
  • Страница 1 из 8
  • 1
  • 2
  • 3
  • 7
  • 8
  • »
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024