Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 3 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 7
  • 8
  • »
Модератор форума: ABDULLOX  
"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar
ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:11 | Xatlari # 31
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Москваликлар Ийд намозларига сомеъ бўладилар

Москва аҳли мусулмон байрамларидаги намозларни тинглаш имкониятига эга бўлдилар. Исломий байрамлар куни Москва жомеъ масжидларида бўлиб ўтадиган ийд намозлари овоз кучайтиргичлар орқали теварак-атрофга эшиттириладиган бўлди.
Шу йилнинг кузида Москвада нишонланадиган учта исломий байрам тантаналари бутун Москва аҳлига эшитилиб турадиган бўлди. Москва ҳукумати байрам кунлари жомеъ масжидларга овоз кучайтиргичлар ўрнатишга қарор қилди. Пойтахт мэри Москвада «Рамазон чодири» маданий-хайрия акцияси, Ифдул фитр ва Ийдул алха байрамларини ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ушбу қарорнинг 8-моддасида жумладан шундай дейилади:

Пойтахт ҳокимияти «Москва шаҳар радиотрансляция тармоғи» Федерал давлат унитар корхонасидан автомобилларга ўрнатилган овоз кучайтириш қурилмаларини ажратиб беришни ва уларни Москва шаҳрининг Марказий, Ғарбий, Шимоли-Шарқий маъмурий округлари префектуралари билан келишилган жойларда ўрнатишни сўрайди.

Мерия вакиллари ушбу қарор ҳақида изоҳнома тарқатиб, унда пойтахтнинг кўпмиллатли шаҳар эканлиги ҳақида, бағрикенглик ва халқлар дўстлиги туйғулари ҳақида, шунингдек, ҳамма нарса қонун доирасида эканлиги, москваликларга ҳеч нарса таҳдид солмаслиги ҳақида батафсил маълумот бермоқдалар.

***

Москва ҳукумати шаҳарнинг Диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича қўмитаси ва префектураларга мусулмонларга Рамазон ойидаги маросимлар учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришни буюрди. Москва шаҳар ҳукуматининг тахминларига кўра, Москва жомеъ масжиди, Ёрдам масжиди, Катта Татар кўчасидаги тарихий масжид ва Шухада масжидларида Таровеҳ намозини ўқишга кунига 60 мингдан ортиқ мусулмоннинг келиши кутилмоқда.

Лекин Россия Муфтийлар кенгаши раисдоши Нафиғулла Аширов ҳазратлари кўрилаётган чоралар Москвадаги мусулмонлар сони ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилмоқда, дейди.

- “Россия ва Ислом дунёси” халқаро конференциясида пойтахт мэри жаноб Лужковнинг ўзи келтирган рақамларга кўра, Москвада 2 миллиондан ортиқ мусулмон истиқомат қилади. Совет даврида Москванинг ўзида биргина татарлар 800-900 минг кишини ташкил этган. Бугунги кунда эса Марказий Осиё, Кавказ ва бошқа ҳудудлардан кўчиб келганларни ҳисобга оладиган бўлсак, бу рақамларни бир неча баробарга кўпайтиришга тўғри келади. Оддий мисол... Жомеъ масжидида ўтказилган сўнгги байрам тадбирида, маҳаллий милиция раҳбариятининг маълумотига кўра, 60 мингдан ортиқ одам тўпланган. Масжидимизнинг ичкарисига бир минг одам жойлашган бўлса, метро бекатигача бўлган Олимпийский стадионининг майдони тўлиқ ибодатга келганлар билан тўлди,- дея ўз рақамларини келтирди Россия Муфтийлар кенгаши раисдоши Нафиғулла Аширов.

Муфтийнинг айтишича, бу ҳолат, айниқса, байрам кунлари, шаҳардаги бошқа аҳоли вакилларига бироз ноқулайлик яратмоқда. Москва ҳукумати, дейди муфтий ҳақиқий рақамларни яшириш ёки камайтириб кўрсатишдан биринчи навбатда ўзи учун муаммоларни туғдирмоқда.

Муфтият расмийсининг сўзларига кўра, масжид, синагога ёки черков каби диний мажмуалар атрофида албатта катта кенгликлар сақланиб қолмоғи керак.

Азалдан жой танқислигидан қийналиб келган Москвада кейинги ҳафтада ўрнашган қалин тутун айнан 11 август куни тарқаб кетганлигини маҳаллий мусулмонлар юқоридан келган нишон сифатида қабул қилмоқдалар.

Иман Паршукова Москвадаги Ислом маданий маркази аъзоси:

- Албатта, кўпдан бери ёғмаган ёмғир айнан шу куни ёғгани ва тутунни босганини Худонинг инъоми сифатида қабул қиляпмиз. Биласизми, ҳозирда ҳар куни Таровеҳ кечалари уюштирилмоқда. Биз кўпроқ халқаро мусулмон ташкилотлари билан ҳамкорлик қилганлигимиз учун, ҳозир 2011 йил апрел-май ойларига мўлжалланган Европа мусулмонлари Халқаро саммитига тайёргарлик кўрмоқдамиз,- дейди Ислом маданий маркази аъзоси Иман Паршукова.

Бугунги кунда Россияда 30 млнга яқин мусулмон истиқомат қилмоқда, дея қўшимча қилди Паршукова хоним.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:12 | Xatlari # 32
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Лондон мактаблари ҳалол гўштга ўтмоқда

Лондоннинг шимоли-ғарбида жойлашган 60 дан ортиқ давлат мактаблари шариат талабларига жавоб бермайдиган гўштларни мактаб ошхоналари менюсидан чиқариб ташлаган, чунки бу мактабларда мусулмон болалар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Мактаб маъмуриятлари эса икки хил гўшт сотиб олишни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас, деб топди.
Бироқ, деб ёзади The Dayli Mail нашри, ҳалол гўштга ўтиш ҳақидаги қарор баъзи аҳоли гуруҳлари томонидан салбий кутиб олинди. Биринчидан, кўпчилик ота-оналар дунёвий мактабларнинг ўқувчиларига ҳалол гўштни мажбуран едириш «одобдан эмас» деб ҳисобладилар.

Иккинчидан, ҳалол гўштга ҳайвонларни муҳофаза қилиш ташкилотлари қарши чиқдилар. Уларнинг аксарияти ҳайвонларни исломий қоидаларга кўра сўйишни «шафқатсиз» усул деб ҳисоблайди. Уларнинг фикрича, шариат бўйича сўйилган ҳайвон «қон йўқотиш туфайли қийналиб ўлади».

Мусулмонлар эса ҳайвонни ҳалоллаб сўйишни энг инсоний усул деб ҳисоблайдилар, чунки сўйишдан аввал ҳайвон суғорилади, тинчлантирилади. Сўнг уни ўткир пичоқ билан, қийнамасдан сўйилади. Шунингдек, сўйиладиган ҳайвонлар тайёрлов (боқув) даврида яхши парвариш қилинади, уларни бошқа ҳайвонларнинг кўз олдида электр токи билан ўлдирилмайди.

Шунингдек, экологик жиҳатдан тозалиги ҳаммага маълум бўлган ҳалол гўштнинг мактабларда жорий қилинишига Британиянинг Миллий дунёвий жамияти қарши чиққан. Жамият вакилларининг айтишича, мусулмонларнинг истак-ҳоҳишлари ҳайвонларни муҳофаза қилувчиларнинг истак-ҳоҳишларидан устун қўйилиши мумкин эмас, шунинг учун ҳалол гўштга батамом ўтишдан бош тортишга тўғри келади.

Айни пайтда газета ҳалол гўштга ўтиш дастури умумшаҳар миқёсида эмаслигини таъкидламоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчиларни ўқув муассаслари мустақил равишда танлайдилар ва улар тасарруфларидаги молиявий маблағларни қандай сарфлашни ўзлари ҳал қилади.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:13 | Xatlari # 33
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Исломий интернет-телеканал

Исломий интернет-телеканаллар синов режимида иш бошлади
«Иймон» исломий маданият маркази ўз интернет-телеканалини ишга туширди. Телекўрсатувлар imantv.su сайти орқали трансляция қилинмоқда.

Телеканал кўрсатувлари татар тилида бериб борилади. Эфир дастуридан машҳур имомларнинг маърузалари, Татаристон мусулмонлари ҳаётига оид муҳим воқеалар ҳақидаги видеолавҳалар ўрин олган. Марказ яқин кунларда ўз кўрсатувларини рус тилида ҳам бериб боришни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, 11 июлдан бошлаб интернет орқали рус ва татар тилларидаги «Иймон» радиоканали иш бошлаган эди.

Шу тариқа «Иймон» ИММ ўзининг шу йил 29 ноябрда нишонланадиган 20 йиллик юбилейини долзарб исломий медиалойиҳаларни амалга ошириш билан кутиб олмоқда.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:14 | Xatlari # 34
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазонда Абу-Дабида бепул автоқўналға

Амирликдаги Абу Даби шаҳрида Рамазон ойида 12 соатлик бепул автоқўналға жорий қилинди.
Абу Даби нақлиёт бошқармаси раҳбарияти Рамазон ойининг охиригача амирликда автомобиллар 12 соат давомида бепул тўхтаб туриши мумкинлигини тасдиқлади.

Ушбу бепул хизмат соат 16:00 дан 21:00 гача ва 02:00 дан 09:00 гача амал қилади. «Автоқўналға фақат ифторли ва саҳарлик пайтларидагина пуллик бўлади», дейилади расмий баёнотда.

Пойтахт нақлиёт бошқармасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда амирликда 18 та янги пуллик қўналғалар қурилган бўлиб, яна 35 та қўналға йилнинг охиригача қурилиб, фойдаланишга топширилади, деб хабар беради «Инфо-Ислам» («Амирлик янгиликлари» маълумотлари). Абу Дабида пуллик қўналғанинг нархи турли туманларда 2-3 дирҳамни ташкил қилади (US$ 0,5-0,8).



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:18 | Xatlari # 35
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Табрик

Ислом Конференцияси Ташкилоти бутун дунё мусулмонларини муборак Рамазон ойи билан табриклади
Ислом Конференцияси Ташкилоти бутун дунё мусулмонларини кириб келган муборак Рамазон ойи билан табриклади. «Ислом Конференцияси Ташкилоти»нинг Бош котиби Акмалиддин Эҳсонўғли бутун дунё мусулмонларини ушбу барокатли ва неъматларга тўла ой билан муборакбод этди. ИРНА маълумотларига кўра, ИКТ Бош котиби ўз баёнотида Исроил режимининг босиб олинган ҳудудлардаги Ислом ёдгорликларини бузишга ҳамда Қуддуси шарифни яҳудийлаштиришга уринишларини қаттиқ қоралади.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:19 | Xatlari # 36
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазонда бепул такси хизматлари

Рамазон ойида «Кул Шариф» жомеъ масжидига келган намозхонлар таровеҳдан сўнг уйларига етказиб қўйилади. Бу хайрли иш учун ҳозирча иккита автобус ажратилган. 10 августдан 8 сентябрга қадар ҳар куни соат 23:00 да хатми Қуръонга келган намозхонларни 1 Май майдонидаги Мусо Жалил ҳайкали ёнида автобуслар кутиб туради.
Автобуслардан бири 1 Май майдонидан Ғалаба проспектигача (Н.Ершов, П.Лумумба кўчалари, Камалеев проспекти, Азино ва Горки микрорайонлари орқали) боради, деб хабар беради Қозон шаҳар ҳокимияти портали. Иккинчи автобус 1 Май майдонидан «Соцгород» микрорайонигача (Ново-Савинов райони орқали) боради.

Қозон шаҳридаги 4 ва 2-автокорхона директорлари Ноил Садриев ва Альберт Мухаметшинларнинг бундай савобли амаллари ҳар йиллик хайрли анъанага айланган.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:20 | Xatlari # 37
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Жазирама иссиқ ва қурғоқчилик ...

«Жазирама иссиқ ва қурғоқчилик яна бир марта барчамиз Парвардигор қўлида эканлигимизни исботлади», - М.Бибарсов
10 августда Саратов шаҳрида Саратов област мусулмонлари Диний бошқармаси раисининг Рамазон ойига бағишланган матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

М.Бибарсов Рамазон ойида ўтказилиши кутилаётган тадбирлар ҳақида, ҳамда худуддаги уммат ҳаётида юз берган асосий воқеалар ҳақида сўз юритди. Вилоят мусулмонлари Диний бошқармаси раиси Саратовдаги «Шайх Саид» мадрасасида ўқув йили мувофақиятли якунланганлигини айтиб ўтди. Кундузги, сиртқи ва кечки бўлимларда таълим олувчи катталардан ташқари бу ерда болалар гуруҳи ҳам мавжуддир. Ўтган ўқув йили давомида унда 130 нафар болалар шуғулланган. Бу рақам бундан ҳам катта бўлиши мумкин эди, бироқ бино масаласи бунга имкон бермади; ҳозирнинг ўзида ҳам мадраса биноси барча ҳоҳловчиларни сиғдира олмаяпти. Шунинг учун мусулмонлар Диний бошқармасида бу масала юзасидан вилоят маъмуриятининг ижобий муносабати ва ёрдамига умид қилаётганликларини яширмаяптилар, деб ёзади «Саратов Панорамаси» газетаси.

«Аввалги йилларда бўлганидек, бизнинг диний жамоамиз мусулмон оилаларидаги болаларнинг дам олишини ташкил этишда фаол иштирок этди, - деб давом этди имом Бибарсов. – 2010 йилнинг жазирама ёзи натижасида айрим ўзгаришлар юз берган бўлишига қарамасдан, дам олиш мавсуми барибир яхши ўтди. Усть-Курдюмдаги «Заря» област болалар оромгоҳи базасида ишлаган «Муслим» сменаларидан ташқари, мактаб ўқувчилари Хвалинск, Новоузенск, Ровенск, Дергачевск ва Базарно-Карабулакск районларидаги шаҳардан ташқаридаги соғломлаштириш муассасаларида дам олдилар. Ҳаммаси бўлиб 3 июндан 31 июлгача бу ерда 400 нафар болалар дам олдилар».

Саратов мусулмонлари раҳбари матбуот конференцияси давомида шу кунларда мусулмонлар Аллохдан ёмғир сўраб дуо қилаётганликларини таъкидлаб ўтди.
«Ғайриодатий иссиқ ва қурғоқчилик биз барчамиз Яратганнинг тасарруфида эканлигимизни, ва фақатгина У Ўзи имкон берган даражада бирор нима қила олишимизни яна бир бор исботлаб берди, - дея таъкидлади Мукаддас Бибарсов. - Мен шу кунларда православ Черкови ҳам ўз қавмини тавба қилишга чақираётганини эшитдим. Ҳозирда барчамиз гуноҳларимиз мағфират этилишини тиламоқдамиз, ва ёмғир сўраб дуо қилмокдамиз».



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 19-Августа-2010, 01:22 | Xatlari # 38
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазонда биринчи эҳтиёж буюмлари йиғишни ташкил қилди

Москва ва Санкт-Петербург мусулмонлари Рамазонни ёнғиндан жабр кўрганлар учун ёрдам йиғишдан бошлайдилар.
Россия муфтийлари Кенгаши ёнғиндан жабрланганлар учун биринчи эҳтиёж буюмлари йиғишни ташкил қилди. Барча йиғилган буюмлар Москва шаҳар аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш Департаментига берилади.

Сешанба куни кечки пайт мусулмонларда муқаддас Рамазон ойи бошланди. Бу ой давомида мусулмонлар тонгдан кун ботгунга қадар овқат ва ичимликдан тийиладилар. Бу ойда қилинган ҳар қандай яхши амал Аллох томонидан бошқа ойларда қилинганларга қараганда 700 баробар кўпрок мукофотланиши, ва бу ойда қилинган гунохлар ҳам бошка пайтдаги гунохларга қараганда оғиррок бўлиши таъкидланади.
Петербург мусулмонлари ҳам ёнғиндан жабр кўрган Россияликларга ёрдам беришга чақирдилар. Европа ва Россия мусулмонлари Диний бошқармасининг (ДУМЕР) Санкт-Петербургдаги вакили Мунир-хазрат Беюсов сўзларига кўра, биринчи навбатда мусулмонлар офатда қолган ватандошларига нисбатан меҳр-шафқат кўрсатишлари лозим, чунки Ислом дини тавба қилиш ва яқин кишиларига ёрдам беришга чақиради.

«Бу йилги ёзда жуда кўп одамлар дахшатли ёнғинлар натижасида бошпана ва мол-мулкларидан айрилдилар, - сизлардан илтимос, диний эътиқодидан катъий назар, уларни қўллаб-қувватланглар! Шуни унутмангларки, ғам-қайғу иймон-эътиқод танламайди, у барча учун бир хилдир, ва ғам-қайғу вақтида биз бўлинишимиз эмас, балки бирлашишимиз керак», - дея Беюсов сўзларини келтиради «БалтИнфо».



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 22-Августа-2010, 20:07 | Xatlari # 39
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Шифокор: Рамазон руҳий ва жисмоний саломатлик ато этади

Туркиядаги Бозок тадқиқот институти қошидаги шифохона бош шифокори Хайруллоҳ Ёзарнинг таъкидлашича, бутун дунё олимлари рўзанинг саломатлик учун фойдали эканлигини бир овоздан эътироф этмоқдалар.
- Буни бутун дунё олимлари тан олганлар. Бу фикр шу қадар оммалашганки, бугунги кунда мусулмон табиблар ҳам, ғайридинлар ҳам овқат ҳазм қилиш аъзоларининг дардларини очлик билан, рўза билан муваффақиятли даволамоқдалар, – дейди доктор Ёзар. Шунингдек, у Рамазон ҳар бир мусулмонга ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлик ато этади, деб таъкидлайди.

Статистик маълумотларга кўра, бу ойда жиноятлар сони камаяди. Доктор Ёзарнинг шундай дейди: «Бундан ташқари, одамлар чекиш каби зарарли одатлар билан камроқ банд бўлади». Баъзилар эса бу ойда чекишни мутлақо ташлайдилар.

Islam-portalнинг хабар беришича, бу ойда саломатлик учун зарарли бўлган бошқа одатлар ҳам тарк этилади (Cihan.com.tr). Энг муҳими, бу солиҳ амаллар ҳеч қандай мажбурлашсиз, қонун томонидан белгиланган жарималарсиз, ортиқча сарф-харажатсиз, ихтиёрий равишда бажарилади.

Шу тариқа Рамазон ойи жамиятнинг барча табақаларига ижобий ўзгаришлар киритади. Инсон бу ойда бошқа пайтда қилмаган хайрияларни, эҳсонларни қилади, бироқ ўзини бахтли ҳис этади.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 22-Августа-2010, 20:09 | Xatlari # 40
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Рамазонда Калгаридаги черковлар масжидларга айланди

Канаданинг Калгари шаҳри черков раҳбарияти Рамазон ойида мусулмонларга тарових намозларини христиан черковида ўқишларига рухсат берди. Бундай қарорга келинишига сабаб, шаҳардаги Ислом Марказида ибодат қилувчилар учун жой этишмовчилик муаммоси жуда долзарб бўлганлигидир, деб хабар беради "Ал-Жазира".
Калгари Ислом Маркази раҳбари Сохари Уардининг айтишича, шаҳардаги иккита черков мусулмонлар учун тарових намозларини ўқишлари учун ўз эшикларини очган.

Уардининг "Калгари Гералд" газетасига берган интервюсига кўра, шаҳарда мусулмонлар сони 85 минг нафарга етган. Айни пайтда марказдаги ибодат майдони бор йўғи 2 мингта ибодат қилувчига мўлжалланган

Сухбатдошлардан бирининг айтишича, Ислом Маркази бепул ифторликлар ташкил қилиб туради. Бу ифторликлар нафақат мўмин- мусулмонлар учун, балки мусулмон бўлмаган аҳоли учун ҳамдир.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 22-Августа-2010, 20:13 | Xatlari # 41
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Обама "Ground Zero" майдонида масжид қурилишини қўллаб қувватлади
Жума куни Барак Обама Манхеттандаги ўтмишда эгизаклар-миноралари бўлган ("Ground Zero" деб аталувчи майдонда) АҚШ мусулмонлар уйшмаси томонидан таклиф этилган масжид ҳамда Ислом маданияти Марказининг қурилиши бўйича лойиҳани қўллаб қувватлади, деб хабар қилади Газета.ру Reuters агентлигига суянган ҳолда.
Бу лойиҳанинг амалга оширилишига америкалик консерватив сиёсатчилар, проционистик кучлар ҳамда Нью-Йорк аҳолисининг баъзи қатламлари қарши бўлмоқда.

Шунга қарамай, Обама Ислом давлатларининг раҳбарлари ҳамда америка мусулмонлар уюшмасининг етакчилари билан бўлган учрашвуда бу лойиҳани қўллаб қувватлашлигини маълум қилди.

"Мен ҳам оддий фуқаро ҳамда президент сифатида айтишим мумкин-ки, мусулмонлар давлатдаги аҳолининг бошқа қатламларидан кам бўлмаган ҳолда ўз динларининг манфаатларини ёқлаб чиқишга ҳақлилар. Бу шуни англатади-ки, улар давлатдаги мавжуд қонунлар асносида Манхеттанда масжид ҳамда Ислом Маданияти Марказини қуришга тўла ҳуқуқлари бор.", дея таъкидлади Обама.

Шу ойнинг бошларида Нью-Йоркдаги кўчмас мулклар бўйича агентлик лойиҳани тасдиқлаш учун керак бўладиган тегишли барча ҳужжатларни тўплади.

Лойиҳа режасига кўра маданият маркази айнан "Ground Zero" майдонида барпо қилиниши керак



Abdulhafiz
Sana: Shanba, 28-Августа-2010, 17:43 | Xatlari # 42
Ism:
[Abdulhafz]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Faollashmoqda]
Postlari:
[104]
Xulqi: +
[40] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Российская Федерация]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Москвада Қуръон ҳофизлари

халқаро танлови бўлиб ўтади

24 октябр куни Москвадаги

«Космос» концерт залида Россия

муфтийлар кенгаши раиси Равил

Гайнутдин раҳбарлиги остида,

Ислом Конференцияси Ташкилоти

бош котиби Акмалуддин

Эҳсонўғлининг ёрдамида XI

Москва халқаро Қуръон

ҳофизлари танлови бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларнинг айтишича,

шу йилдан бошлаб ушбу танлов

ЮНЕСКО ҳомийлигида ўтказилади.

Бу эса «ушбу тадбирнинг юксак

мартабага эга эканлигининг

эътирофидир». «Мазкур танлов ўн

йиллик тарихга эга бўлиб, Россия

жамиятини Ислом анъаналари

билан таништиришнинг ажралмас

қисмидир», - дейилади IslamRF.Ru

ва РМК хабарларида.

Бу йил XI Москва халқаро Қуръон

ҳофизлари танловида дунёнинг

40 дан ортиқ мамлакатидан келган

қорилар иштирок этадилар. Финал

босқичига эса 20 мамлакат

вакиллари қатнашадилар.

Участники будут соревноваться в

одной номинации – тилява –

чтение с листа по правилам

таджвида и тартиля. Также, по

традиции, в программу будут

включены выступления

ансамблей анашидов.

Иштирокчилар тиловат (мусҳафга

қараб тажвид ва тартил билан

ўқиш) номинацияси бўйича

беллашадилар. Анъанага кўра,

танлов дастуридан нашида ижро

этувчи гуруҳларнин чиқишлари

ҳам ўрин олган.

info.islom.uz



Sahifalar boru maza matra yo'q.
Hayo uyat degandan bir qatra yo'q.

www.oshxona.uz - O'zbek milliy taomlari

Abdulhafiz
Sana: Shanba, 28-Августа-2010, 17:51 | Xatlari # 43
Ism:
[Abdulhafz]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Faollashmoqda]
Postlari:
[104]
Xulqi: +
[40] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Российская Федерация]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Сами Юсуф эса саҳнага қайтмоқда
Беш йиллик танаффусдан сўнг нашидаларнинг моҳир ижрочиси Сами Юсуф «ETM International» компанияси билан ҳамкорликда янги альбом чиқармоқда. Қўшиқчининг айтишича, энди «ETM International» компанияси унинг аудио ва видео маҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган ягона компаниядир. ABNA ахборот агентлигининг хабарига кўра, Сами Юсуф беш йилдан буён саҳнага чиқмай қўйган эди. Ижрочининг айтишича, уни саҳнага қайтарган нарса мухлисларнинг меҳридир. Мазкур контракт имзолангач, у ўз репертуарини янада бойитиб, янги-янги нашидалар ижро этишда давом этади. Эслатиб ўтамиз: Сами Юсуф – асли озарбайжон, 1979 йилда Теҳронда туғилган, хозир Лондонда яшайди.
info.islom.uz



Sahifalar boru maza matra yo'q.
Hayo uyat degandan bir qatra yo'q.

www.oshxona.uz - O'zbek milliy taomlari

Adiraf
Sana: Juma, 17-Сентября-2010, 12:11 | Xatlari # 44
Ism:
[Muhlisa]
Maqomi:
[USER]
Guruxi:
[Chaqqon Forumchi]
Postlari:
[1067]
Xulqi: +
[746] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Ayol]
Mukofotlar:

Муаззам Каъба эшигининг милодий XIII аср – аббосийлар даврида тайёрланган калити Истанбул кўргазмасида кимошди савдосига қўйилмади. Ташкилотчилар фикрича, бу қимматбаҳо калитнинг сотувга қўйилиши бутун савдо жараёнини қийинлаштириб юбориши мумкин экан. Шу боис калит эгасига қайтариб берилди.
Маълумотларга кўра, ҳозиргача Каъба эшигининг эллик тўққизта калити ишланган. Улардан эллик тўрттаси Истанбулдаги Тўпқопи музейида, иккитаси хусусий жамғармада, биттаси Лувр музейида (Франсия), биттаси Қоҳирадаги Ислом санъати музейида сақланади.
Ўтган йили Лондонда бўлган савдода Каъба эшигининг калитларидан бири ўн саккиз миллион юз минг долларга сотилган эди.



ABDULLOX
Sana: Shanba, 02-Октября-2010, 18:59 | Xatlari # 45
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Россияда МДҲ мусулмон оламидаги тенденцияларни ёритувчи сайт ишга тушди

«Мадина» нашриёт уйи медиа-холдингининг интернет ресурслари сони яна биттага ошди.
Тармоқда холдингнинг олтинчи сайти – «Ислам в СНГ» («МДҲда Ислом») сайти ишга тушди. «Мадина» нашриёт уйи бош муҳаррири Дамир Муҳйиддиновнинг айтишича, «сайт собиқ совет республикалари ҳудудида Ислом тараққиётининг тенденцияларини ёритиб боради». Унинг фикрича, «бу мавзунинг долзарблигини сўнгги пайтларда юз бераётган баъзи салбий ҳолатлар ҳам, Исломнинг собиқ совет ҳудудида қадимдан мавжудлиги ҳам белгилайди». Сайтнинг интернетдаги манзили http://islamsng.com/. Унинг саҳифаларида тематик янгиликлар, тарихий материаллар, суҳбатлар, таҳлилий мақолалар, фотогалереялар жойлаштириб борилади, деб хабар беради медиа-холдинг янгиликлар портали.



  • Страница 3 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 7
  • 8
  • »
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024