Xush Kelibsiz Mehmon |RSS
| Kirish
 

[ · Forum Yangiliklari  ·  Forumchilar ·  Qoida  · Izlash  ·  RSS ]


  • Страница 6 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • »
Модератор форума: ABDULLOX  
-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
"Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar
ABDULLOX
Sana: Juma, 24-Декабря-2010, 18:11 | Xatlari # 76
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Европада Исломий тарбия бўйича биринчи китоблар чиқди


Белгия европадаги Олмония, Франса каби давлатларга ўрнак бўлди. Чунки, у маҳаллий тилда Исломий диний тарбия китобларини чиқарди.
Европа диний ва ижтимоий илмлар маркази диний ишлар риёсати буюртмаси асосида, ўн саккиз ойлик уринишдан кейин Ислом дийни бўйича мактабларда дарслик бўлиши учун йигирмата китоб чиқарилди. Улардан ўн иккитаси дарслик бўлиб, саккизтаси машқлар учундир. Бу китоблар таълим вазирлиги қарамоғидаги мактабларда Ислом тарбия дарслари бўйича қўлланмадир. Мазкур китоблар ҳажми 150- 250 бет орасида. Улар бошланғич ва ўрта мактаблар учун мўлжалланган. Белгиядаги Ислом кенгаши ва унинг тафтишчилари бу китобларни тасдиқлаб беришган.
Европа диний ва ижтимоий илмлар маркази томонидан ушбу китобларни тайёрлаб чиқарилиши бу борадаги биринчи иш ҳисобланади. Марказ ушбу китобларни Фарнса, Олмония ва Голландияда таржима қилиш режаси ҳам борлигини эълон қилди.



ABDULLOX
Sana: Juma, 24-Декабря-2010, 18:12 | Xatlari # 77
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Колумбиялик Довуд Ҳарийронинг ҳиммати


2007 йилда мусулмон бўлганидан кейиин унинг шиори “уйқу вақти ўтди” бўлиб қолди. У колумбиялик Довуд Ҳарийродир.
У ўз акаси Мустафо Густаво сабали Исломни яхши кўрди ва унга кирди. Акаси Ислом ила Биритнияда танишди. Довуднинг уч йил давомида олиб борган даъват ишлари натижасида 180 киши мусулмон бўлди. Улар Колумбиянинг Армения, Меделен ва Мензалес шаҳарлари аҳолиси жумласидандир. Довуд Иймон ҳаловатини татиганидан бошлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўўларини тутди. Аллоҳ таолога даъват қила бошлади. Аввало ўзнинг яқин қариндошларидан бошлади. Оиласи бутунича мусулмон бўлди. Сўнгра Исломни Колумбияда қарор топиши учун ҳаракат бошлади. Мактаб ва Дорулфунунларда Исломни танитиш бўйича ишлар олиб борди. Ҳозирда яхшиликка чақириб ўсиб нури зиёда бўлиб бормоқда. Довуднинг ҳаракати Панамага ўхшаш қўшни америка давлатларига ҳам тарқалиб бормоқда. Довуд Ҳарийро Перейра шаҳарида масжид қуриш ҳаракатида.



ABDULLOX
Sana: Juma, 24-Декабря-2010, 18:13 | Xatlari # 78
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Мусҳафи шариф хаттотларининг мулоқоти


Мадийнаи Мунавварада “Оламдаги мусҳафи шариф машҳур хаттотларининг подшоҳ Фаҳд мажмуъаси мулоқоти”да дунёнинг ўттиз икки давлатидан келган икки юз эллик иштрокчи қатнашди.
Бу ҳақда мусҳафи шарифни чоп қилиш бўйича подшоҳ Фаҳд мажмуъаси бош котиби доктор Муҳаммад Солим ал-Авфий эълон қилди. Ал-Авфий ушбу мулоқотнинг тайёрлаш кўмитаси раиси ҳамдир. Ушбу мулоқотда иштирокчилар томонидан махсус тайёрланган лавҳалар намойиш қилинади. Шунингдек, ўзаро тажриба алмашинади. Сўнгра барча иштирокчилар Мусҳафи шарифни чоп қилиш бўйича подшоҳ Фаҳд мажмуъаси ҳисобидан Умра адо этадилар.



ABDULLOX
Sana: Juma, 24-Декабря-2010, 18:15 | Xatlari # 79
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

ww.e-bozor.com сайти тўлиқ ишга тушди


Ислом.Уз портали 2011 йилнинг «Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили» деб эълон қилинишини муносабати билан www.e-bozor.com сайти тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилади.
Хабарингиз бўлса, бир неча ой аввал ушбу сайтнинг бета-версияси ишга туширилган эди. www.e-bozor.com сайтидан иқтисодиёт назариясига оид адабиётлар, бозор иқтисодиёти, макро ва микроиқтисодиёт, инвестициялар, менежмент, маркетинг, исломий молия ва реклама мавзуларида фойдали маълумотлар олишингиз, республикамиз ва жаҳон бозорига оид энг янги статистик маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин. Шунингдек, www.e-bozor.com сайтида ўзбек интернет оламида илк бор олди-сотди муомалаларига оид бепул эълонларни ўзбек тилида бериб бориш кўзда тутилган.
Бу ўз ўрнида кичик бизнес ва тадбиркорликни амалга оширишда ёрдамчи восита ўлароқ хизмат қилишига умид бағишлайди. Сайтда махсус бўлим очилган бўлиб мазкур бўлимда Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари берилиб борилади.



ABDULLOX
Sana: Juma, 24-Декабря-2010, 18:16 | Xatlari # 80
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Сенатор қўлини Қуръони Каримга қўйиб қасам ичди


Ойид Ҳусик – Австралия парламетига сайланган биринчи мусулмон аъзо Қуръони Каримга қўйиб қасам ичди. Бу иш беш юз мингдан кўп мусулмон яшайдиган мамлакатда тарихий ҳодиса ҳисобланади.
Бу билан Ойид Ҳусик парламент сайловларида ютиб чиққан ишчилар партиясининг 76 депутатидан бири бўлди. Ушбу сайловлардан кейин Австралия тарихида биринчи бор аёл киши – Хулия Гилард ҳукуматга раис бўлди. Яна қайд қилиш керакки, мусулмонлар Австралия аҳолисининг 1.7 фоизини ташкил қиладилар.



ABDULLOX
Sana: Juma, 24-Декабря-2010, 18:18 | Xatlari # 81
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Шимолий Америка мусулмонлари робитаси интернетда жонли кўрсатувни бошлади


Шимолий Америка мусулмонлари робитаси (ICNA) нинг маълумотлар тизими қисми интернетда тўғридан тўғри кўрсатув олиб боришни бошланганини эълон қилди.
Кўрсатувларда АҚШ миқёсида Робитанинг фаолиятига, мусулмон озчиликларнинг ишларига ва турли маърузаларга алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, аввалги фаолиятлар, олимларнинг маърузалари ва турли муҳим нарсларнинг архиви ҳам бўлади.
Ушбу хизмат бир неча ойлар давом этган тайёргарлик ва машқлардан сўнг бошланди. Дунёдаги барча мусулмонларга мазкур фаолиятларни кўришга имкон берадиган бу сайтнинг номи www.ICNA.tv дир.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 30-Декабря-2010, 03:25 | Xatlari # 82
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Муслимаат.уз янги қиёфада!!!


Аввал хабар берганимиздек, Ислом.Уз ходимлари портал таркибидаги сайтларни янги дастурий таъминот асосида қайта ишлаб чиқдилар.
Замонавий, янгича қиёфа касб Муслимаат.уз сайти момо-бувиларимиз, онахонларимиз ва опа-сингилларимиз учун илм-маърифат ошиёни бўлади, деган умиддамиз. Сайтимиз ходималари ушбу ресурсда Қуръони карим тафсири, ҳадиси шарифларнинг шарҳлари, Ислом асослари, хусусан, шариатимизнинг аёлларга хос ҳукмлари ва бошқа дийний билимларга оид материаллар билан бир қаторда адабиёт, санъат, миллий ҳунармандчилик, рўзғор ва турмуш илмлари, пазандалик, бичиш-тикиш ва бошқа кўпгина мавзуларга оид мақолалар бериб борадилар.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 30-Декабря-2010, 03:26 | Xatlari # 83
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Бошқа оламларнинг мавжудлиги ўз исботини топди


АҚШ ва Буюк Британия физик олимлари WMAP сунъий йўлдоши орқали олинган экспериментал маълумотларни ўрганиб чиқиб, оламлар кўплиги концепциясини тасдиқловчи далиллар топишди.
Бизга маълум бўлган оламнинг бошқа оламлар қаторида мавжудлиги ғояси янгилик эмас. Ўтган асрнинг 80-йилларида Андрей Дмитриевич Линде томонидан ўртага ташланган абадий инфляция назариясига кўра, бизнинг олам мавжудлиги сабабчиси бўлган квант флуктуациялари ўз-ўзидан исталган миқдорда содир бўлиб туриши мумкин. Улар инфляция жараёнлари бошланишига туртки беради, натижада эса яна бир янги олам дунёга келади.
Эҳтимол уларда бошқа физик ҳодисалар қарор топади ва алоҳида бўлинмалар кўп оламларни ташкил этади.
Агар бу бўлинмалар ўзаро таъсирда бўлсалар, бу жараённинг асарлари микротўлқин фонли нурланишларни тадқиқ этиш давомида намоён бўлиб қолиши мумкин экан.



ABDULLOX
Sana: Payshanba, 30-Декабря-2010, 03:27 | Xatlari # 84
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Аёллар учун алоҳида автобуслар


Малайзияда аёллар учун махсус автобуслар ишга туширилди. «RapidKL» автобус ташкилоти ўзининг аёл йўловчилари учун Малайзия пойтахтида 7 маршрутда ўзининг махсус хизматини киритди.
“Бу мижозларимизнинг, айниқса, аёл мижозларимизнинг талабларига биноан ташкиллаштирилди. Улар бизларга йўловчилар кўпайган пайтда эркаклар билан бир жойда ҳаракатланиш ноқулайлик туғдираётганлиги ҳақида хабар беришди”- дейди ташкилот бош директори Муҳаммад Хозланд Муҳаммад Ҳусайн.
«Инфо-Ислом» ёзишича, илгари аёллар кўпчилик мусулмонлар билан эркаклардан алоҳида саёҳат қила олишлари учун Малайзия поездларида аёллар учун алоҳида вагонлар ташкил этилган эди.
Шунингдек, Шимолий Теренггану штатида Яқин Шарқдан келган туристларни жалб этиш мақсадида, аёллар учун алоҳида шаршарали истироҳат ҳамда чўмилиш маскани барпо этиш мўлжалланяпти. Шимолий Келантан штатида эса, дўконларда аёллар ва эркаклар учун алоҳида навбатда туриш жойлари ташкиллаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 02-Января-2011, 16:01 | Xatlari # 85
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Эҳсонўғли кучли ахборот воситалари зарурияти тўғрисида


Ислом конференцияси Ташкилоти (ИКТ) Бош котиби профессор Экмелиддин Эҳсонўғли ислом дини ва мусулмонларни бадном қилиш ишларига қарши курашда кучли ахборот воситаларининг зарурияти ҳақида гапирди.
“Дунё ахборот воситаларидаги жадал ўзгаришлар билан солиштирилганда исломий ахборот ташкилотларининг фаолияти суст ва бу биз учун катта йўқотишдир”, - деди Ислом ахборот уюшмасининг Бош Ассамблеясида Э. Эҳсонўғли.
Доктор Эҳсонўғли 2005 йил Макка шаҳрида ИКТ нинг навбатдан ташқари саммитида Саудия Арабистони қироли ҳамда икки муқаддас масжид сақловчиси Абдуллоҳ ИКТнинг «IBU» ва «IINA» каби ахборот агентликларини ривожлантиришга чақирганлигини эслатиб ўтди.
Мажлис раҳбари, Арабистон маданият ва ахборот Вазири Абдулазиз Ҳожи барча мусулмонларнинг интилишлари ва орзу-истакларини амалга ошириш учун «IBU» ни ривожлантириш кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлади.
Вазир ИКТ давлатларини дунё миқёсидаги радиостанция ва теледастурларни ташкил этишда ўзаро янада яқин ҳамкорликка чақирди. Абдулазиз Ҳожи қирол Абдуллоҳнинг кўрсатган ташаббусини ҳамда унга ислом информагентликлари томонидан берилган кўплаб ижобий жавоблар тўғрисида эслатиб ўтди ҳамда бундай воқеа-ҳодисалар ҳақида бутун дунёга хабар берилиши керак, дея фикр билдирди.




ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 02-Января-2011, 16:02 | Xatlari # 86
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Cпикер депутатларга жума намозига қатнашишга рухсат берди


Қирғизистон парламенти спикери депутатларга жума намозига қатнашишга рухсат берди. У бу ҳақда Жўқорғи Кенгеш мажлисида хабар берди.
Унинг фикрича, ҳар бир мусулмоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши керак. “Биз мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камсита олмаймиз. Шунинг учун, ҳурматли депутатлар, жума намозига қатнашишингиз мумкин”, - деди Аҳмадбек Келдибеков.
Бундан олдин бир қатор депутатлар томонидан жума куни жума намози учун икки соатлик танаффус масаласи бир неча бор кўтарилган эди.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 02-Января-2011, 16:07 | Xatlari # 87
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Исломни қабул қилганларнинг тўртдан учи олий таълимотли аёл-қизлар


Ҳижобни чеклаш ҳақида европа қонунларига қарамай сонлари хусусан ёш аёллар ичида ортиб бораётган британиялик муслималарнинг ҳижобга амал қилишлари мустаҳкамланиб бормоқда.
Бу маълумот Британиянинг “Санди Таймс” газетаси нашр қилган тадқиқотда келган. Мазкур тадқиқот Британияда Исломни янги қабул қилаётганларнинг тўртдан учини ёшлар, хусусан, аёл-қизлар ташкил этишини тан олди. Тадқиқотда мулоҳаза қилинишича, ёшларнинг Исломни қабул қилишлари 2001 йил, 11-сентябр ҳодисасидан кейин авж олган ва 30 000 дан 50 000га кўтарилган.
Шунингдек, Реженси Парк минтақасига жойлашган Лондон маркзий масжиди тақдим қилган ҳисоботда айтилишича, Исломни қабул қилганларини эълон қилаётган Британияликларнинг тўртдан учи ёшлар бўлиб, уларнинг кўпчилигини олий таҳсил олган аёл-қизлар ташкил қилади.
Британияда аёлларнинг Исломни кўплаб қабул қилишлари сабаби ҳақида ўтказилган тадқиқотда айтилишича, улар Исломнинг улуғворлигини англаб етганлар ва бу дийн соясида аёл киши эҳтиром ва тақдир топишини тушунганлар.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 02-Января-2011, 16:08 | Xatlari # 88
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Ислом даъвати Нийл диёридан Бразилиягача...


Шайх Ҳусни Абдулҳамийд Ислом даъватини Нийл диёридан Бразилиянинг Сан Паолосига олиб келди.
Шайх Ҳусни Абдулҳамийд мисрлик даъватчи ўлароқ ал-Азҳар юртидан Бразилияга Ислом даъвати учун келган. Ҳозирда у Сан Паоло вилоятидаги Моги шаҳри масжиди имомидир. У бразилиялик кўплаб янги мусулмонларнинг руҳий тарбиячисидир. Улар бу зотдан ўрнак оладилар. Шайх Ҳусни Абдулҳамийд янги аср муаммолари ва технологик ўзгаришлар борасида ёшлар билан иш олиб боради.
Шайх Ҳусни Абдулҳамийд мусулмонлар ва шу шаҳарлик бразилияликлар орасида катта обрўга эга. У киши шаҳар аҳолисидан бир қанчаларини Исломга ҳидоят топишларига сабаб бўлди.
Шайх Ҳусни Абдулҳамийднинг фикрича, даъватчи масжиднинг ичида қолмаслиги керак, одамларга Исломни танитиши, замонавий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши, технологик тараффиёт билан ғамнафас бўлиши, янги мусулмонлар билан муомала қилиш маданиятини ўзлаштириши лозим.
Шайх Ҳусни Абдулҳамийд orkut сайтида ўз саҳийфасини очган ва у орқали ёшлар билан доимий мулоқот олиб боради. Бразилиядек, оила поракандалиги мавжуд бўлган жамиятда бу жуда ҳам муҳимдир.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 02-Января-2011, 16:11 | Xatlari # 89
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Жумъа намозидан кейин “Истисқо” намози ўқилди


Ўзбекистон масжидларида Жумъа намозидан кейин “Истисқо” намози ўқилди.
2010 йил, 31-декабр куни Жумъа намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмасига биноан диёрнинг барча масжидларида “Истисқо” намози ўқилди. Бу намоздан кейин Аллоҳ таолога барака қор ва ёмғирлари сўраб дуолар қилинди.
ИСТИСҚО НАМОЗИ

«Истисқо» арабча сўз бўлиб, «серобчилик», «суғориш талаб қилиш» деган маънони англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса, уни талаб қилишга айтилади.
Истисқо уч хил бўлади.
Биринчиси, ёлғиз ёки жамоат бўлиб дуо қилиш.
Иккинчиси, намоздан кейин дуо қилиш.
Учинчиси, икки ракат намоз ўқиб, жума хутбасига ўхшаш икки хутба айтиб серобчилик сўраш. Сероб бўлгунча қайта-қайта истисқо қилинаверади.
Аллоҳ таоло:
«Ва Мусо қавмига серобчилик талаб қилганини эсла! Бас, Биз асоинг-ла тошни ур, дедик. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди», деган (Бақара, 60).
Шарҳ: Ушбу ояти каримадан Ислом умматидан аввалги умматларда ҳам истисқо бўлгани кўриниб турибди.
Мусо алайҳиссалом бошчиликларидаги Бани Исроил Тийҳда – саҳрода адашиб қолиб, жуда ҳам қаттиқ чанқаганларида, у зот қавмлари учун Аллоҳдан сув сўраганлар. Ўшанда Аллоҳ таоло у зотга қўлингдаги асоинг билан тошни ур, деб амр қилган. Мусо алайҳиссалом асолари билан кийимларини олиб қочган тошни урганлар. Ўшанда у тошдан ўн иккита булоқ отилиб чиққан. Чунки Бани Исроил ўн иккита қабиладан иборат эди.

Исҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мени Валид ибн Утба Мадинага амир бўлиб турганида Ибн Аббоснинг ҳузурига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истисқо намозлари ҳақида сўраш учун юборди. Бас, у:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хор тутган ҳолларида, тавозе ва тазарру қилган ҳолларида намозгоҳга чиқдилар. Кейин минбарга кўтарилдилар. Сизларнинг мана бу хутбаларингизга ўхшатиб, хутба қилмадилар. Лекин дуо, тазарру ва такбирда бардавом бўлдилар. Кейин ийдда ўқийдиганга ўхшатиб, икки ракат намоз ўқидилар», деди».
Сунан эгалари ривоят қилишган.
Аввало, ривоят соҳиби Исҳоқ розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:
Исҳоқ исмли бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан эдилар. Абдон исмли киши Холид ибн Абдурраҳмон орқали Исҳоқ ривоят қилган ҳадисларни жамладилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Ислом умматининг илм денгизи лақабини олган эдилар. У киши бор жойда биров илмдан оғиз оча олмас эди. Мадинаи мунавварага амир бўлган Валид ибн Утба розияллоҳу анҳу ўзлари билсалар ҳам, атрофларидаги кишилар билса ҳам, яна таъкидлаб олиш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига Исҳоқ розияллоҳу анҳуни юбориб, Пай¬ғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истисқо намозлари қандоқ бўлганини сўрамоқдалар.
Ислом умматининг илм денгизи Абдуллоҳ ибн Аббос эса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истисқо намозлари қандоқ бўлганини васф қилиб бериш давомида ўша вақтдаги баъзи ўзгаришлар, жумладан, хутба бошқача қилинишини танқид ҳам қилиб ўтмоқдалар.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. ҳукмдорлар уламоларни ҳурмат қилиб, улардан ишларнинг шариатга, суннатга мувофиқ бўлиши ҳақида сўраб, маслаҳат олиб туришлари кераклиги.
2. Истисқо учун чиқадиган кишилар ўзларини хору зор тутмоқлари кераклиги. Бу нарса кийинишда, юриш-туришда, муомалада кўриниб туриши керак. Чунки бировга иши тушган одам ўша одамнинг олдида ўзини хор тутса, иши осон битади. Аллоҳга иши тушиб, У зотдан сув, серобчилик сўраш илинжида турганлар ҳам ўзларини хор тутсалар, иншааллоҳ, ишлари осон битади.
3. Истисқо учун чиқадиган кишилар тавозели бўлишлари кераклиги. Чунки тавозе ҳамда дуо сўраш одобларидан ҳисобланади.
4. Истисқо учун чиқадиган кишилар тазарру ила туришлари. Чунки бу иш тазаррусиз – Аллоҳга чин дилдан қаттиқ ёлворишсиз битмайди.
5. Истисқо намозгоҳда бўлгани яхшилиги. Пайғамбар алайҳиссаломнинг намозгоҳлари Мадинадан минг зироъ масофада бўлган. Чунки истисқо¬га ҳамма аҳоли, ҳатто гўдакларни ҳам, уй ҳайвонларини ҳам олиб чиқиб, уларнинг ҳам хору зор, муҳтож эканларини изҳор қилиб туриб, истисқо – серобчилик сўраш амалга оширилади. Бу ҳолат, албатта, шаҳар ичидаги масжидда юзага келмайди.
6. Аввал имом минбарга чиқиб, узоқ вақт давомида дуо, тазарру ва такбирда бўлиши кераклиги. Албатта, қавм имомга қўшилиб туради.
7. Жамоат билан ийд намозига ўхшаш икки ракат намоз ўқиш. ҳанафий мазҳабида истисқода ийд намозига ўхшатиб қироатни ошкора қилинади-ю аммо зиёда такбирлар айтилмайди. Бош¬қа мазҳабларда такбирлар ҳам айтилади. Қолган ҳамма нарсалар худди ийд намоз каби бўлади.

Абдуллоҳ ибн Язид ал-Ансорий, у билан бирга Баро ибн Озиб ва Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳумлар истисқога чиққанлар. Бас, у (Абдуллоҳ) минбарсиз, оёқда тик туриб истиғфор айтди. Кейин икки ракат намоз ўқиди. Қироатни ошкора қилди. Азон ҳам, иқома ҳам айтмади».
Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда васф қилинаётган истисқо ҳодисаси олтмиш тўртинчи ҳижрий санада Куфада бўлиб ўтган. Ўша пайтда Абдуллоҳ ибн Язид розияллоҳу анҳу Куфага Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу томонидан амир қилиб қўйилган эдилар. Ёғингарчилик бўлмай қолганида шаҳар четига чиқиб, истисқо қилганлар. Мазкур икки улуғ саҳобийлар биргаликда ҳамда Абдуллоҳ ибн Язид розияллоҳу анҳунинг раҳбарликларида адо этилган истисқо намунали бўлгани учун ҳам имом Бухорий уни китобларида келтирганлар.
Ушбу ривоятдан олинадиган фойдалар:
1. Истисқога мусулмон, тақводор амир ва аҳли фазл кишилар бошчилик қилсалар яхши бўлиши.
2. Тик турган ҳолда тавба-тазарру ила истиғфор айтиш истисқо учун зарурлиги.
3. Истисқо намози икки ракат бўлиши.
4. Истисқо намозида қироат ошкора бўлиши.
5. Истисқо намозида азон ҳам, иқомат ҳам бўлмаслиги. Бу намозга «Жамоат намозга!» деб даъват қилинади.
Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳудан, у киши амакиси розияллоҳу анҳудан:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни истисқо қилгани чиққан кунлари кўрдим. Одамларга орқаларини қилиб, қиблага юзланиб дуо қилдилар. Сўнг ридоларини айлантирдилар. Ке¬йин бизга имом бўлиб икки ракат намоз ўқидилар. Ўша икки ракатда қироатни ошкора қилдилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Имом қиблага қараб ихлос ила дуо қилиши истисқо намозидан олдин бўлиши кераклиги. Бунда имомнинг орқасида турган қавм ҳам астойдил иштирок этиши лозим. Чунки қиблага юзланиш дуонинг одоби ва қабул қилиниши шартларидан биридир.
2. Имом ридосини тескари қилиши кераклиги. Тескари деганда одатда ўнг елкада турадиган тарафини чап елкага, чапдагисини ўнгга қилиб олиш тушунилади. Яна этагини елкага, елкани этак томонга алмаштириш ҳам тушунилади. Истисқо ҳақидаги кўплаб ривоятларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундоқ қилганлари қайта-қайта ривоят қилинган. Бунда ҳозирги қур-ғоқчилик, қаҳатчилик ҳолимиз тамом ўзгарсин, деган ишорат бордир.
3. Истисқо намози икки ракат бўлиши.
4. Истисқо намозида қироат ошкора бўлиши.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир дуода қўлларини юқорига кўтармас эдилар. Фақат истисқода қўлтиқларининг оқи кўрингунча кўтарар эдилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Демак, истисқо пайтида тазарру ва илтижони энг юқори чўққига чиқариш керак экан. Дарҳақиқат, қурғоқчилик, сувсизлик катта мусибат. Бу балога гирифтор бўлган ўлкаларда ризқу-рўз камайиб, очарчилик бўлиб, наботот, ҳайвонот ва инсоният олами ҳалокатга учрайди. Қурғоқчилик даҳшатли офат экани ҳаммага маълум. Бу балога вақти-вақти билан ҳар бир ўлка дучор бўлиши мумкин. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг синови.
Хўш, бундай синовга одамлар қандоқ муносабатда бўладилар?
Бузуқ эътиқодли ўлкалар ва халқлар бузуқ муносабатда бўладилар. Баъзилари турли бут ва санамларга, сохта худоларга қурбонликлар, хайр-эҳсонлар қилишга ўтадилар. ҳатто инсонларни қурбон қилиш одатлари ҳам бўлган.
Худосизлик ҳукм сурган юртларда эса, бу синов «табиат инжиқлиги» деб номланади. ҳамда ўша «табиат инжиқлиги»ни «енгиш» учун «кураш» бошланади. Натижада мазкур «кураш» оқибатида йиллар ўтгандан кейин ўша юрт ва эл бошига қурғоқчиликдан ҳам кўра қаттиқроқ бало-офатлар ёғилади. Буни тажриба кўрсатди.
Исломда эса, ҳамма нарса Аллоҳдан, деб билинади. Турли бало-офатлар, жумладан, қурғоқчилик ҳам Аллоҳнинг синови, бандаларга эслатма, огоҳлантириш, деб эътиқод қилинади.
Шунинг учун бошқа мусибатли ҳолатлардаги каби қурғоқчиликда ҳам Аллоҳнинг ўзига илтижо қилинади. Турли услублар ила Аллоҳга муҳтожлик аломатлари кўрсатилади.
Шунинг учун ҳам истисқо намозига шаҳардан ташқарига – саҳрога чиқилади. Бутун аҳоли чиқади. Қари кишилар, беморлар, ёш болалар, ҳатто ҳайвонлар ва уларнинг болалари ҳам олиб чиқилади. Оналарни болаларидан ажратиб қўйиб турилади. Буларнинг ҳаммасида хору зорлик аломати бордир. Мазкур тоифадаги кишилар қур¬ғоқчиликдан энг кўп зарар тортадиган тоифалар бўлиши билан бирга, уларнинг дуолари қабул ҳамдир.
Имом Баззор қилган ривоятда:
«Эмизикли болалар, рукудаги обидлар ва ўтлоқдаги ҳайвонлар бўлмаганида устингизга азоб шундоқ ҳам қуйилар эдики!» дейилган.
Имом Бухорий қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фақат заифларингиз туфайлигина ризқлантириласизлар ва нусрат оласизлар», деганлар.
Имом ҳоким Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:
«Сулаймон алайҳиссалом истисқо қилгани чиқдилар. Бас, чалқанча ётиб олиб, эй бор Худоё, албатта, биз сенинг махлуқларингдан бир махлуқмиз. Биз Сенинг ризқингдан беҳожат эмасмиз, деб дуо қилаётган чумолини кўрдилар. Шунда Сулаймон алайҳиссалом:
«Қайтинглар, батаҳқиқ, сиздан бошқанинг дуо¬си ила сероб бўлдингиз», дедилар», дейилган.



ABDULLOX
Sana: Yakshanba, 02-Января-2011, 16:12 | Xatlari # 90
Ism:
[Abu Abdulloh]
Maqomi:
[Ishonchga Kirgan]
Guruxi:
[Faol Forumchi]
Postlari:
[452]
Xulqi: +
[214] ±
Xulqi: -
[0%] ±
User xozir:
[Forumda emas]
Yurt:
[Узбекистан]
Jins:
[Erkak]
Mukofotlar:

Каракаснинг араб ва ислом оламига хайрихоҳлиги Венесэлада даъватга йўл очади


Венесуэладаги даъват иши фаолларидан бири Надва Амария айтади: Венесуэлада асосан шомликлардан иборат бўлган арабларнинг сони 600 000 атрофида бўлишига қарамай уларнинг ичида Аллоҳга даъват қилиш байроғини кўтарадиганлари жуда ҳам оз.
Улар уч авлоддан бери бу ерда мавжудлар. Венесуэлада Исломнинг тарқалишига шароит жуда ҳам яхши. Унинг ҳақида ахборот воситалари етарли маълумотларни тарқатган. Венесуэла халқи Ислом ҳақида тингларшни ёқтиради. Бунга ахборот воситалари ва сиёсий раҳбариятнинг араб ва ислом масалаларига, хуссан, Фаластин масаласига, Ғаззани қамал қилинишига, Ироқни босиб олинишига алоҳида эътибор беришлари сабабдир. Венесуэла халқи турли маданиятлар учун очиқ халқдир.
Надва хонимнинг айтишича, даъватни тарқатишда асли венесуэлалик бўлган янги мусулмонларга умид боғланмоқда. Ислом ҳақидаги испан тилидаги китобларга эҳтиёж каттадир.



-:-O'zbekona Forum-:- » Islomiy Bo'lim » Islom - Info » "Islom-Info"-Islom olamidagi yangiliklar (Islom olamidagi eng so'nggi yangiliklar...)
  • Страница 6 из 8
  • «
  • 1
  • 2
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • »
Поиск:

UzCinema  O'zbekona Forum © 2007-2024